Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда Кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
У 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида қўлга тушган.
Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) хабар қилишича, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқародан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур мансабдор шахс фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 132 квадрат метр ер майдонида қурилган, лекин фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Ҳозир кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
10:58 / 09.06.2026
Тошкентда солиқ инспекторлари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
00:06 / 07.06.2026