Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, ҳодиса 18 апрел куни Нукус шаҳридаги автомобил йўлларидан бирида содир бўлди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи автомобил салонида қисилиб қолган.
ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, махсус техника ёрдамида жабрланувчини шикастланган транспорт воситасидан соғ-омон чиқариб олган.
Шифокорларга кўра, ҳайдовчи жиддий тан жароҳатлари олмаган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши.











