Жамият | 21:16 / 26.04.2021
970
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада иккита олийгоҳ карантинга ёпилди

Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона политехника институти 14 кунга карантинга ёпилди

Фарғона давлат университетининг 2021 йил 26 апрель кунги Кенгаш йиғилиши қарорига мувофиқ, инфекция юқтириб олиш ва вирус тарқалиши хавфини олдини олиш мақсадида 26 апрель санасидан университетда 14 кунлик карантин жорий этилди. 

Бу ҳақда университет маъмурияти Kun.uz'га хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, дарс машғулотлари 27 апрель санасидан бошлаб онлайн шаклда амалга оширилади.

Карантин даврида олий таълим муассасаси ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса, дарс машғулотлари яна анъанавий шаклга қайтарилади.

Шунингдек, вилоятдаги яна бир олийгоҳ Фарғона политехника институти ҳам масофавий таълим шаклига ўтказилган

Kun.uz манбааларининг хабар беришича политехника институти талабалари орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ўқув жараёнлари 2021 йилнинг 24 апрелидан бошлаб, 14 кун давомида масофавий шаклга ўтказилган.

Мавзуга оид