17:38 / 26.04.2021
7822

Тошкент механика заводи ҳудудида ёнғин содир бўлди 

Тошкент механика заводи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Бугун, 26 апрел куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги навбатчилик қисмига соат 16:32да Тошкент механика заводи ҳудудида саноат чиқиндилари ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. 

Қайд этилишича, ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. 

Оқибатда, 60 квадрат метр майдонга зарар етган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бир неча дақиқаларда бартараф этилган.

Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқлиги айтилади.

Top