13:46 / 27.04.2021
7012

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ва расмий вакили тайинланди 

Юсуф Қобулжонов

Ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича янги маслаҳатчиси – Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби тайинланди.

2021 йилнинг 27 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ТИВ ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби – вазирлик расмий вакили лавозимига тайинланган Юсуф Қобулжоновни таништирди.

Ю.Қобулжонов дипломатия соҳасида 2009 йилдан буён ишлайди. Вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида хизмат қилган.

У 2009-2016 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати иккинчи котиби, биринчи котиби, вазирлик ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлиги директори ўринбосари бўлган.

Юсуф Қобулжонов 2016-2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Маданий-гуманитар алоқалар бошқармаси бошлиғи, 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия Федерацияси) бош консули сифатида фаолият юритган.

Top