Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Монополияга қарши қўмита пахта ёғи ва чигит нархи назоратини кучайтиради
Монополияга қарши кураш қўмитаси пахта ёғи нархи ошишида «Рақабот тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиш аломатлари аниқланганини маълум қилди. Қўмита нархлар назоратини кучайтиради.
Aнтимонопол қўмитасининг хабар беришича, пахта ёғи нархининг ошишига ёғ ишлаб чиқарувчи давлатлардаги кунгабоқар ёғи нархининг кўтарилиши асосий сабаб бўлса ҳам, нарх ошишида монополия элементлари борлиги аниқланган.
«Олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи объектлар томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун бузилиш аломатлари борлиги аниқланди. Хусусан, Қўмитада ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан товар бозорида ўзаро рақобатчи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ўртасида келишиб олинган ҳаракатлар ва келишувлар бор ёки йўқлиги аниқлаштирилмоқда», - дейилади расмий хабарда.
Қўмита қуйидаги ҳаракатлар юзасидан ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилди:
- Келишувлар аниқланган ҳолда унинг орқасидан сунъий равишда нархларни белгилаш ёки сақлаб туриш;
- ишлаб чиқариш, маҳсулот сотиш бозорлари устидан назорат ўрнатиш;
- таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олиш.
Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта ёғи нархлари ўсишининг олдини олиш учун битта харидор томонидан пахта ёғини 3 тоннадан кўп бўлмаган миқдорда товар хом ашё биржасида сотиб олиш ҳажмини чеклади. Рақобатга зид бўлган ҳаракатлар аниқланган тақдирда, қўмита компания ва шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳамма зарур чораларни кўришини маълум қилди.
Aввалроқ, депутатлар ўсимлик ёғини вақтинча ҚҚСдан озод қилиш борасида қарор қабул қилгани ва у сенатда маъқуллангани хабар қилинганди. Қонунга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмалар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Мавзуга оид
14:29 / 10.03.2025
“Чигит экиш муддатини мажбуран белгилаб бериш нотўғри” — мутахассислар
12:00 / 15.10.2023
Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди
20:41 / 21.12.2022
Ҳар мавсумда шу бўлар такрор. Қашқадарёда яна чигит машмашаси бошланди
22:56 / 08.01.2022