Алиментни вақтида тўламаган қўрғонтепалик ота 15 суткага қамалди
Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судида алиментни вақтида тўламаётган ота иши кўриб чиқилди.
Суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор Даветов ҳисобидан ундирувчи Маликова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик топган даромадининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздор Даветовнинг алиментдан бўлган қарздорлигини ихтиёрий тўлаб қўйиши тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминотини ўз ҳолига ташлаб қўйиши натижасида 10 438 832 сўм миқдордаги қарздорлик тўпланишига олиб келди.
Қарздор Даветовнинг юқоридаги ғайриқонуний ҳаракатлари Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлашига сабаб бўлди.
Аввалроқ, Қўрғонтепада 14 нафар алимент тўламаган ота қамалган эди.
Мавзуга оид
10:48 / 15.12.2020
Алиментдан қарздор ота болаларига уй олиб берди
20:38 / 16.02.2020
Алимент ундиришга борган МИБ ходимлари оилаларни яраштирмоқда
19:18 / 12.08.2019
Боласини тан олмаган ота ДНК хулосаси олдида ожиз қолди
07:45 / 10.10.2018