16:59 / 29.04.2021
4537

Андижон халқаро аэропортидан Россияга парвозлар амалга оширилиши бошланди

Фото: Андижон вилояти транспорт бошқармаси

Бобур номидаги Андижон халқаро аэропортига Россия федерациясининг "Royal Flight" авиакомпаниясининг илк парвози амалга оширилди.

Бу ҳақда Андижон вилояти транспорт бошқармаси хабар бермоқда.

Москванинг Шерметова аэропортидан учган Б-757-200 ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан 08:36 да Bobur номидаги Андижон халқаро аэропортига муваффақиятли қўнди.

Аэропорт ҳудудида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда 235 нафар фуқаролар Москва шаҳрининг Домодедова аэропортига учиб кетдилар.

Аввалроқ, Андижондан Москвага авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.

Top