Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Россиянинг "Royal Flight" авиакомпаниясига 2021 йил 21 апрелда Ўзбекистонга Москва – Андижон - Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилди.
Қайд этилишича, ушбу авиакомпания парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.
Бундан олдин, Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олганди.







