Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия бош вазири коррупцияда гумонланмоқда – ОАВ
Британия сайлов қўмитаси бош вазирнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳи таъмири молиялаштирилишини текширади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коррупцияда гумонланмоқда, деб хабар берди Reuters.
"Буюк Британия сайлов комиссияси бош вазирнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳи таъмирланишида қонун бузилиши эҳтимоли бўйича суриштирув бошлади", - деб ёзади агентлик.
Жонсоннинг мухолифлари сўзларига кўра, "у партия ҳомийларига ўз қароргоҳининг ҳашаматли таъмири учун ўн минглаб фунт ажратишига йўл қўйиб, Британия қонунларини бузган бўлиши мумкин".
Агарда сайлов қўмитаси Жонсон қонунбузарликка йўл қўйганини аниқласа, унга 20 минг фунт жарима солиниши ёки алоҳида суриштирув бошланиши мумкин.
Мавзуга оид
22:31 / 03.03.2025
Борис Жонсон Трамп нега Украинага босим қилаётганини тушунтирди
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024