Ўзбекистон | 10:52 / 30.04.2021
15215
2 дақиқада ўқилади

10 майдан бошлаб 10 минг қадам юрганларга пул тўланади

Фото: KUN.UZ

Бутун дунёда коронавирус пандемиясининг оғир кечиши бошқа мамлакатлар каби Ўзбекистонда ҳам аҳоли соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси паст эканини кўрсатиб қўйди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ишлаб чиқилиши йўлга қўйилди. Мазкур платформа 10 майдан тест режимида, 1 июндан бошлаб тўлиқ ишга туширилади.

Мазкур электрон платформага уланиш орқали ўз шахсий маълумотларини киритган шахс рўйхатдан ўтади. Базага киритилган маълумотлар асосида:

  • бир суткада 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқаронинг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;
  • ҳар ойда энг кўп юрган шахсга туман (шаҳар) кесимида 300 минг сўмдан, ҳудуд кесимида 500 минг сўмдан, республика бўйича 1 миллион сўм қўшимча равишда пул ўтказилади.

Соғлом турмуш тарзи билан шуғулланувчи шахсларга бериладиган ушбу тўловлар алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилган йиғимдан олинади. Хусусан, йиғим маҳсулот миқдорига қараб энг ками 500 сўмдан бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид