23:40 / 30.04.2021
39288

Samsung Galaxy S20’даги кичик нуқсон йирик суд тортишувига сабаб бўлди

Samsung Galaxy S20 смартфони камераси ойнасидаги  кичик нуқсон йирик суд тортишувига сабаб бўлди. АҚШнинг Hagens Berman юридик фирмаси жабрланувчи фойдаланувчилар номидан корейс компаниясига қарши судга жамоавий даъво аризаси топширди

 Маълум бўлишича, Samsung’нинг 2020 йилда чиққан флагман смартфони фойдаланувчилари унинг камера блоки устини қоплаб турувчи ойна ўз-ўзидан дарз кетиши муаммосига тўқнаш келишди. Ҳаттоки баъзи смартфонларда ушбу ойна гўёки атайлаб синдирилгандек кўринишда бўлган.

 Samsung ушбу муаммони истар-истамасдан тан олган бўлса-да, кафолат бўйича таъмирлашдан бош тортган. Компания фойдаланувчиларга миттигина ойнани улар ҳисобидан 400 долларга алмаштириб беришни таклиф қилган. Арзимас хизмат учун бундай катта нарх сўралиши смартфонни таъмирлаш учун Жанубий Кореяга жўнатиш кераклиги билан тушунтирилган.

 Даъво аризасида корейс компанияси харидорлар ҳуқуқига амал қилмасликда ва камчиликни бартараф этишни фойдаланувчилар зиммасига юклашда айбланмоқда. Жамоавий арзномага суд иши ютиб чиқилса, компенсация ваъда қилинган ҳолда қолган фойдаланувчиларнинг ҳам қўшилиши таклиф қилинган.

Top