Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди
Фото: KUN.UZ
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, фақат Фарғона водийси вилоятларида эрталаб беқарорлик сақланиб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 26-28 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
11:29 / 20.02.2026
Ҳафта охирида ҳарорат бироз пасаяди
10:29 / 19.02.2026
Кутилаётган ёмғирлар: тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин
10:35 / 16.02.2026
Ҳафта давомида ҳарорат +25 даражагача исиши кутилмоқда
10:32 / 16.02.2026