Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чироқчида қиз болани калтаклаган йигитга жиноий иш қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда «Чироқчи тумани ҳокимлиги ёнида бир қиз калтакланган»и ҳақида видеолавҳа тарқалганди.
Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, воқеа 2021 йил 24 апрель куни соат 22:00ларда Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошохбекатда содир бўлган. Унда фуқаро Т.Н.ни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб тан жароҳати етказган.
Олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланган ҳолатлар бўйича 2021 йил 2 май куни Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1- қисми(Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
11:25 / 04.02.2026
Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
18:35 / 12.11.2025