22:36 / 03.05.2021
8987

Украина корхоналари Россияга қарши 4,5 млрд долларлик даъво киритди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Ениннинг айтишича, Украина бу билан тўхтамоқчи эмас ва «асосий даъволар ҳали олдинда».

Фото: dialog.ua

Россия тажовузи сабабли мулки ва даромадидан ажралган Украина корхоналари 12та тижорат арбитражига 4,5 млрд доллардан ортиқроқ даъво аризалари берди, деди Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин Дом телеканали эфирида.

«Биз ўз мулки ва даромадини йўқотган корхоналаримизнинг арбитражга мурожаат қилиши ва Россиядан барча йўқотганларини ундириб олишини фаол қўллаб-қувватлаймиз», – деб таъкидлади Енин.

Унинг сўзларига кўра, дастлабки ижобий натижалар бор.

«Учта даъво бўйича дастлабки ижобий қарорлар бор. Бу 250 млн доллар атрофида», – деди у.

Ениннинг айтишича, Украина бу билан тўхтамоқчи эмас ва «асосий даъволар ҳали олдинда».

У вақти келиб Россия даъволар бўйича бир неча миллиард доллар тўлашига ишонч билдирди.

Top