Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада куёв собиқ қайнонасининг машинасини олиб қочиб кетди
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли куёв собиқ қайнонасининг машинасини олиб қочган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 29 апрель куни Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБга 48 ёшли Э.Ў. исмли аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:30ларда Фарғона шаҳри Марғилон кўчасида жойлашган яшаш хонадонида турган, ўзига тегишли Nexia-3 русумли автомашинасини собиқ куёви 30 ёшли А.И. олиб қочганини айтади. У ўз аризасида собиқ куёви томонидан олиб қочилган автомашинасини топиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида фуқаро Э.Ў.га тегишли Nexia-3 русумли автомашина Фарғона тумани Оқбилол маҳалласи ҳудудидаги дала ер майдонига ташлаб кетилгани аниқланган. А.И. эса процессуал тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда тергов ҳаракатлари давомида собиқ куёв А.И. оилавий муаммолари туфайли ушбу жиноятни содир қилгани, ҳозирда тергов харакатлари давом этаётгани билдирилган.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
09:58 / 02.03.2026
Аутсорсинг ва кейтринг: нега боғчаларда оммавий заҳарланишлар рўй беряпти? – мутахассислар билан суҳбат
19:14 / 26.02.2026
Фарғонадаги боғчада болани ток ургани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17:44 / 25.02.2026