21:32 / 04.05.2021
14380

Лукашенко 80 нафардан ортиқ собиқ ҳарбийни унвонидан маҳрум қилди

Қайд этилишича, улар давлат хизматчилари, журналистлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига оид маълумотларни тарқатган, хизмат гувоҳномаларини ташлаб юборган, погонларини юлиб ташлаган ва хизмат мажбуриятларини бажаришдан бош тортган.

Фото: РИА Новости

Беларусь президенти Александр Лукашенко турли куч ишлатиш тузилмаларининг 80 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимларини ҳарбий ва махсус унвонларидан маҳрум қилди. Бу ҳақдаги тегишли фармон Беларусь президенти сайтида жойлаштирилди.

Хабарда айтилишича, айрим ҳарбий хизматчи ва куч ишлатиш тузилмалари ходимлари «мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият кескинлашган даврда жамиятда норозилик кайфиятини уйғотган, рухсат берилмаган норозилик акцияларида иштирок этган ҳамда тармоққа экстремистик ва зўравонлик ҳаракатларига чорловчи материаллар жойлаштирган».

Бундан ташқари, улар давлат хизматчилари, журналистлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига оид маълумотларни тарқатган, хизмат гувоҳномаларини ташлаб юборган, погонларини юлиб ташлаган ва хизмат мажбуриятларини бажаришдан бош тортган.

«Бундай ҳаракатлар ҳарбий хизматчи ва куч ишлатиш тузилмаси ходими мақомига муносиб эмас», — деб ҳисоблаган Беларусь президенти.

Top