Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 май куни Ўзбекистонга нам ҳаво оқими кириб келиши давом этади
7 май кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ атрофида бўлади.
Пойтахтда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, сел келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ бўлади.