Жаҳон | 19:44 / 09.05.2021
3556
1 дақиқада ўқилади

Германияда эмланган одамлар аксарият чекловлардан озод қилинди

Германиянинг коронавирусга қарши эмланган фуқаролари 9 май кунидан мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши амал қилаётган кўплаб чекловлардан озод қилинди. Бу ҳақда Европа ОАВлари маълум қилди. 

Фото: DPA

Эндиликда мамлакатда коронавирусга қарши эмланганлар ва ундан соғайганлар ижтимоий алоқалар сонига чекловга ҳамда комендантлик соатига риоя қилишга мажбур бўлмайдилар. Шунингдек, улар сартарошхона ва бошқа хизмат кўрсатиш жойларида манфий ПЦР-тест тақдим қилишлари шарт бўлмайди.

Бундан ташқари, ушбу тоифадаги одамларга коронавирус тарқалиши хавфи юқори бўлмаган давлатлардан қайтганларида мажбурий карантинни ўташ керак бўлмайди.

 Бироқ ушбу қоидалар дўконлар, транспорт ва бошқа жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятидан озод қилмайди.

 Германиянинг кўплаб ҳудудларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони тобора камаяётгани сабабли федерал ерлар яқин ҳафталарда чекловларни енгиллаштиришни режалаштирмоқда. Мисол учун, Германияда энг қатъий чекловлар амал қилган Баварияда 10 майдан ресторан, театр, кинотеатрлар, 21 майдан эса меҳмонхона, кэмпинг ва дам олувчилар учун ижарага бериладиган коттежлар очилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид