Ўзбекистон | 07:59 / 10.05.2021
7716
2 дақиқада ўқилади
Мактабларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда қуйидагилар акс эттирилган:
- жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш тартиби;
- жамғарма маблағлари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби;
- жамғарма маблағлари харажатлари ижросини назорат қилиш тартиби.
Ҳужжатда белгиланишича, 2021 йилдан бошлаб мактаблардаги кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилар (барча 1-11 синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисми) замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
- давлат таълим муассасалари ва ташкилотларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар;
- ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар;
- давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
- юридик ва жисмоний шахслар ҳомийлик хайриялари;
- вақтинча бўш турган миллий валютадаги маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
- муассаса ва ташкилотларнинг илмий, педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимлари лавозим маошига белгиланган қўшимча ҳақни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг молия йили якунига қадар ишлатилмай қолган бюджет маблағлари;
- халқаро молия институтлари ва хорижий давлатлар грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
- қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Халқ таълими вазирлигига бир ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди:
- биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартиби;
- кам таъминланган оилаларга мансуб 1-11 синф ўқувчиларини мактаб формаси тўпламлари билан текин таъминлаш тартиби.
Мавзуга оид
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
07:53 / 06.08.2024
Аденауэр жамғармаси Россияда «номақбул» деб тан олинди
09:52 / 19.07.2024
Россияда Карнеги жамғармаси «номақбул ташкилот» деб тан олинди
08:42 / 20.06.2024