Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Карнеги жамғармаси «номақбул ташкилот» деб тан олинди
Карнеги тинчлик жамғармаси ва The Moscow Times нашри «номақбул ташкилотлар» рўйхатига қўшилди. Илгари улар Россия Федерациясида «чет эл агентлари» сифатида тан олинганди.
Россия Адлия вазирлиги Карнеги жамғармасини «номақбул ташкилотлар» рўйхатига киритди. 18 июл, пайшанба куни реестрда янги ёзув пайдо бўлди.
Шу билан бирга, департаментнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси Бош прокуратураси 1 июл куни фонд фаолиятини номақбул деб эълон қилган, бироқ бу ҳақда аввалроқ хабар берилмаган.
Карнеги тинчлик жамғармаси 1910 йилда Қўшма Штатларда ташкил этилган ва халқаро муносабатлар соҳасидаги энг қадимги Америка таҳлил марказидир. Москвадаги Карнеги маркази 1993 йилда очилган. 2022 йил сентябрида Россиядаги фаолиятини тўхтатди. 2023 йилнинг баҳорида ҳукумат фондни «чет эл агентлари» реестрига киритди.
Карнеги жамғармасидан ташқари, Адлия вазирлиги The Moscow Times газетасини ҳам «номақбул ташкилотлар» рўйхатига киритди. Бош прокуратура уни 10 июл куни «номақбул» деб топди.
Россиядаги «номақбул ташкилотлар»
Россияда «номақбул» ташкилотлар сони Россия Федерациясининг Украинага тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳужуми бошланганидан кейин кескин ўсишни бошлади. Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда Россия ҳукумати 23 та лойиҳани «номақбул» деб тан олди, 2023 йилда - 58 та.
2024 йил 12 июл ҳолатига кўра, Россияда 176 та ташкилот, жумладан, «Медуза», «Дождь» телеканали, «Новая газета. Европа», The Insider, Bellingcat ва бошқа ОАВ «номақбул» мақомига эга.
Мавзуга оид
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025