Ўзбекистон | 09:51 / 10.05.2021
3602
2 дақиқада ўқилади

Навоийда вилоят прокуратураси биноси давлат-хусусий шериклик асосида қурилади  

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 292-сонли қарори билан Бош прокуратура ва Навоий вилояти ҳокимлигининг вилоят прокуратураси маъмурий биносини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Қарорга кўра, маъмурий бинони қуриш ва жиҳозлаш учун хусусий шерикни танлаш бўйича Бош прокуратура, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Навоий вилояти прокуратураси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилади.

Бош прокуратурага ишчи гуруҳ хулосаси асосида тендер ўтказмасдан, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали хусусий шерик билан битим тузишга рухсат берилди. 

Таъкидланишича, хусусий шерик Навоий вилояти прокуратурасига тегишли, Навоий шаҳри, “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги 3,5 гектар ер участкасининг 1 гектарида маъмурий бино қуриб, жиҳозлаган ҳолда Бош прокуратурага давлат мулки сифатида бепул топширади. Ер участкасининг 2,5 гектар қисми эса маъмурий бино қурилиб, белгиланган тартибда топширилганидан сўнг хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун бепул ажратиб берилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид