10:58 / 11.05.2021
2944

Яккабоғда чўпонлар пичоқлашишди

Қашқадарё вилоят Яккабоғ тумани «Уйғур» МФЙ, Ажрим қишлоғида яшовчи К.Т 2021 йил 02 май куни «Қўшчинор» МФЙ, Ғуржоб қишлоғида яшовчи Б.О. билан тортишиб, пичоқлаб қўйган. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, К.Т. қўй боқиб юрган вақтида, қўйларини хайдаб ўтаётган Б.О.га «нега мени чайламни ёнидан қўйларингни олиб ўтасан» деб, ўзаро оғзаки тортишиб қолишган. Жанжал вақтида К.Т. ошхона пичоғи билан Б.О.ни чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top