Жамият | 13:53 / 12.05.2021
6838
3 дақиқада ўқилади

“Бу касални эшитиб ўзимни йўқотиб қўйдим” – Оққон жабрида синалаётган сабрлилар

Инсон сабр қилганда қачондир бу сабр учун мукофот олишига ишонади. Фарзандлари дардга чалинганда қилинган сабр эса бу мукофотни янада оширади. Гематология шифохонасидаги бемор болаларнинг ота-оналари, бу ердаги бетоб оталарнинг фарзандлари шундай умид ила яшаётган сабрлилардандир.

“Набирам бу касалга чалинганини эшитиб ўзимни йўқотиб қўйдим”

“Ўригидан мағзи ширин” деган мақолни ғурур билан айтишдан фахрланадиган бувилар учун бемор набира билан бирга дард чекишдан оғири йўқ. Андижонлик болакай оққон сабаб ҳатто юролмай қолган эди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан бугунга келиб аҳволи анча ўнгланган. “Уйларимизни сотиб даволатдик. Ўғлим мавсумий ишда ишлайди, келинимнинг қўлида чақалоғи бор. Бу касални эшитиб ўзимни йўқотиб қўйдим”, йиғлайди Муҳаммадзиёйиддиннинг бувиси.

Муҳаммаджонов Муҳаммадзиёйиддинга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 7416 2896 онаси Одинахон Қаюмова номида

Телефон: +998991381658 (бувиси)

Ҳеч ким фарзанд доғини кўрмасин

Иситмалар, иштаҳасизлик, ҳолсизлик белгилари Элбекжоннинг ота-онасини хавотирга солгач уни даволатиш пайига тушишади. Аммо касалхонадан кетар чоғда болага бошқа бир ташхис – оққон ташхиси қўйилади. Ҳатто боладан айрилиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган ота-она тушкун ҳолга тушиб қолишган. Нафақат ўзларига, балки барча ота-оналарга фарзанд доғини кўрсатмаслигини Яратгандан сўрашади.

Элбек Толибовга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 4505 3471 амакиси Талъат Ҳомидов номида

Виза: 4187 8000 0054 9782 отаси Ғолибжон Ҳомидов номида

Телефон: +99893 9660978 (отаси)

Тезроқ тузалишни, мактабга чиқишни, дўстлари билан ўйнашни қўмсаётган бола

Бутун вужудини ҳолсизлик қамраган Беҳрўзбекни дастлаб Хоразмда даволатишган. Ундан кейинги муолажалар гематология шифохонасида давом этмоқда. “Фақат болам тузалиб кетишини, умр беришини тинимсиз сўраб ўтирибман”, дейди онаси Насиба опа. Феврал ойидан бери касалхонада ётган Беҳрўзбек тезроқ тузалишни, мактабга чиқишни, дўстлари билан ўйнашни қўмсаётганини, уларни соғинганини айтади.

Беҳрўзбек Исмоиловга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 3271 4119 отаси Мадат Отамуродов номида

Сбербанк: 4817 7602 9153 4604 қариндоши Шоира Эгамова номида

Телефон: +998974592919 (отаси)

“Фарзандларим учун соғайишим керак”

Касби шифокор, одамлар дардига дармон бўлиб юрган Даврон бу дарднинг нишонига тушган. Оилада ёлғиз боқувчи, отаси вафотидан кейин укасига ҳам ғамхўрлик қилиб келаётган оилабоши учун бундай аҳволга тушиш чексиз ғам-ғусса келтирди. “Мол-ҳолни сотдик, томорқамизни сотдик. Иккита қоракўзларим ҳали жуда ёш. Касаллик бошлангандан буён фарзандларим кўз олдимдан кетмайди. Уларнинг келажаги учун соғайишни ўйлайман. Ҳар сафар йиғлаб қолишади орқамдан”,- ўкинч билан гапиради у.

Даврон Ҳожиевга оид маълумотлар:

Микрокредитбанк: 8600 0504 5441 0392 бемор Даврон Ҳожиев номида

Сбербанк: 4817 7602 3980 9035 қариндоши Эштемир Чоршанбиев номида

Телефон: +998942624483 (бемор)

Рамазон ойида, айниқса, муборак кунларда қилинган эҳсонлар ва дуоларнинг ажри зиёда бўлиши ҳақида эслатмалар бор. Имкон қадар эҳсон ёки дуолар билан беморлар сиҳат топиши учун ҳисса қўшайлик. Кўпнинг дуоси қабул бўлғусидир!

Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи – Шерзод Эгамбердиев.

Мавзуга оид