Дунёдаги энг кекса актёр вафот этди

Фото: twitter.com
Америкалик режиссёр, актёр ва продюсер Норман Ллойд 106 ёшида вафот этди. Ллойд фаолиятини давом эттираётган дунёдаги энг кекса актёр саналган.
Variety нашрига кўра, актёр 11 май куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган.
Ллойднинг дўсти, продюсер Дин Харгроувнинг таъкидлашича, марҳум актёр ҳаётининг сўнгги лаҳзаларигача турли танловлар ҳакамлар ҳайъатида, фестивал ва шоуларда иштирок этиб келган. Унинг айтишича, Ллойднинг жиддий касалликларга чалинмай узоқ умр кўриши сири «ёқимсиз одамлардан нарироқ юришидан» иборат бўлган.
Актёр 1914 йил ноябрда АҚШнинг Нью-Жерси штатида дунёга келган. У актёрлик фаолиятини 18 ёшида бошлаган. 1932 йилдан бошлаб фильмларда суратга тушган. У Альфред Хичкокнинг «Диверсант» фильмидаги (1942 йил) ролидан кейин танилган.
Бироқ актёрга ҳақиқий машҳурлик 1980-йилларда, NBC телеканалида эфирга узатилган «Сент-Элсвер» драмасидаги шифокор ролидан кейин келган. Ллойднинг актёрлик фаолияти 80 йилдан кўпроқ давом этган.
oldest.org сайти маълумотларига кўра, Ллойд 2021 йилда дунёдаги энг кекса актёрга айланганди. Кекса актёр ва актрисалар рўйхатида ундан кейинги ўринларни 99 ёшли Бетти Уайт ва 98 ёшли Жоан Коуплэнд эгаллаган.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрдўған: AFAD ва ССВ бўлинмалари жанговар шай ҳолатга келтирилди
Жаҳон | 21:05
-
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади
Ўзбекистон | 21:02
-
23 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 20:58
-
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди
Жаҳон | 20:54
Мавзуга оид

16:12 / 15.01.2025
Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди

09:07 / 27.02.2024
Россияда собиқ актёр сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

12:07 / 10.11.2023
Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди

13:29 / 20.07.2023