Россияда собиқ актёр сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
2018 йилда Россияни тарк этган «Глухар» сериалидаги роли билан танилган актёр «Россия кўнгиллилар корпуси» таркибида Россия Федерациясига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашгани учун суд томонидан сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Россия Федерациясининг Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди собиқ актёр Кирилл Канахинни давлатга хиёнатда айблаб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда 26 феврал, душанба куни Россия агентликлари. Аниқлик киритилишича, маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ва судланувчининг иштирокисиз ўтган.
41 ёшли Канахин илгари «Глухар» сериали ва «Театр Луны»да ўйнаган ҳамда «Участковый» ва «Простые истины» сериалларида иштирок этган. «Интерфакс» агентлиги келтирган ҳукм матнига кўра, собиқ актёр 2018 йилда Россия ҳудудини тарк этган ва Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан кейин, 2022 йил августида у «Россия кўнгиллилар корпуси» (РДК)га қўшилган.
Айблов томонининг таъкидлашича, у корпус таркибида Херсон вилоятида рус қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда, шунингдек, ўтган йил март ва май ойларида Брянск ва Белгород вилоятлари ҳудудида РДК ҳарбий рейдларида қатнашган. Хусусан, прокуратура маълумотларига кўра, Брянск вилоятининг Любечан қишлоғида 2023 йил 2 март куни РДК жангчилари икки маҳаллий аҳолини ўлдирган ва 10 ёшли болани яралаган. РДКнинг ушбу қотилликларга алоқадорлигини мустақил тасдиқлаш имконияти йўқ.
Собиқ актёр РДК рейдлари пайтида видеода кўриниш берди
Ҳукм учун далиллар ушбу рейдлар пайтида суратга олинган видеолар бўлиб, уларда Канахин «М8Л8ТХ» блэк-метал гуруҳининг солисти, аввал Донбассда Украина томонида жанг қилган Алексей Левкин билан бирга бўлган. 2023 йил март ойида Канахин Россияда федерал қидирувга берилган ва апрел ойида у сиртдан ҳибсга олинган. Левкин ҳам ўша йилнинг май ойида қидирувга берилган эди.
«Россия кўнгиллилар корпуси» - Украина томонида жанг қилаётган қуролли тузилма, аммо фақат Россия фуқароларидан иборат. РДК жангчиларининг баёнотларига кўра, улар мақсади «ўз ерларини режимдан озод қилиш». Россияда РДК террорчи ташкилот сифатида тан олинган.
Украина томонида жанг қилаётган «Россия кўнгиллилар корпуси» ва «Россия озодлик легиони» бир неча бор Россиянинг Украина билан чегарадош вилоятларида рейдлар уюштирганини маълум қилган. Россия Ички ишлар вазирлиги ушбу тузилмаларнинг бир неча аъзоларини қидирувга берган.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Марказий Осиё билан стратегик ҳамкорлигимиз минтақада геосиёсий ғалабани кўзламайди” – Европа Иттифоқи элчиси билан эксклюзив суҳбат
Ўзбекистон | 22:01
-
Наманганда “бизнес”га айланаётган “езда” ва ҳалок бўлаётган болалар: масъуллар назоратни йўқотдими?
Жамият | 21:44
-
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди
Жаҳон | 21:41
-
SpaceX АҚШнинг «Олтин гумбаз»и учун сунъий йўлдошларни учириш бўйича шартномани қўлга киритиши мумкин
Жаҳон | 21:39
Мавзуга оид

16:12 / 15.01.2025
Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди

12:07 / 10.11.2023
Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди

13:29 / 20.07.2023
Актёр бўлиш учун 2 млн сўм бадал – Навоийда кинода рол бериш эвазига мактаб ўқувчиларидан пул йиғилди

08:47 / 14.07.2023