Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда оммавий тадбирлар учун COVID-паспортлар жорий этиш маъқулланди
Мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг сўзларига кўра, "саломатлик паспорти" рақамли ёки қоғоз шаклида бўлади ҳамда у мингдан ортиқ одамлар иштирокидаги тадбирларда қатнашиш имконини беради.
Франция парламенти қуйи палатаси спорт тадбирлари, фестиваллар ва тематик паркларга бориш имкониятини берувчи COVID-паспортлар жорий этилишини маъқуллади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Ҳужжат 9 июндан кучга киради ва шахснинг коронавирусга қарши эмлангани, ПЗР тести манфий чиққани ёки коронавирусдан соғайганини тасдиқлайди.
Кеча қуйи палата дастлаб фуқаро эркинликларига дахл қилиши мумкинлигидан хавфсираб таклифни рад этганди. Аммо бугун иккинчи ўқишдан сўнг бундай паспортлар жорий этилиши маъқулланди.
Мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг сўзларига кўра, "саломатлик паспорти" рақамли ёки қоғоз шаклида бўлади ҳамда у мингдан ортиқ одамлар иштирокидаги тадбирларда қатнашиш имконини беради. Шу билан бирга, паспортдан ресторан ва кинотеатрларга бориш ёки жамоат транспортида фойдаланилмайди.
Энди COVID-паспортлар лойиҳасини Сенат тасдиқлаши лозим.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026