Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳар ХТБга янги мудир тайинланди
Жаҳонгир Лутпиллаев Наманган шаҳар халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланди.
Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Жамолов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исрoилов бошчилигида Наманган шаҳар халқ таълими бўлимида таълим сифат ва самарадорлиги, битирувчиларни ОТМларга йўналтириш, таълим тизимида бугунги кун ислоҳотларининг бориши, йўл қўйилган камчиликлар таҳлили, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги 51 та мактаб директорлари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Унда ўтган ўқув йилида шаҳар мактаблари битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришда паст натижа кўрсатгани танқидий кўриб чиқилган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Жаҳонгир Лутпиллаев Наманган шаҳар халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Лутпиллаев айни пайтга қадар Наманган шаҳар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Мавзуга оид
11:29 / 29.10.2025
Аюбхон Камолов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди
12:33 / 17.10.2025
Хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
09:51 / 06.09.2025
Қирғизистондан катта миқдордаги кучли дориларни олиб келганлар ушланди
11:54 / 02.09.2025