Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Криптомиллиардер Ҳиндистонга 1 миллиард доллар хайрия қилди
Дунёдаги энг ёш криптовалютадаги миллиардер, Ethereum лойиҳаси асосчиларидан бири Виталик Бутерин Ҳиндистонга коронавирусга қарши курашга 1 млрд доллар хайрия қилди.
Фото: John Phillips / Getty Images
Forbes нашрининг хабар беришича, пуллар Ҳиндистонга криптовалютада ўтказилган. Уларни India COVID-Crypto Relief компанияси ва бошқа ташкилотлар олган.
Бутерин бир транзакция билан қиймати ўша вақтда 1,2 млрд долларни ташкил қилган 50 трлнта Shiba Inu токенини Ҳиндистонга ўтказиб берган. Бироқ айтиш жоиз, ўтказмадан кейин Shiba Inu токенлари курси 30 фоиздан кўпроққа тушиб кетган.
Ҳиндистонда охирги икки ҳафтада коронавирус билан боғлиқ оғир вазият кузатилмоқда. Бунинг ортида кўплаб давлатлар ва одамлар мамлакатга ёрдам беришга қарор қилди.
Мавзуга оид
09:06
Ҳиндистонда ифлосланган ичимлик суви туфайли 9 киши вафот этди
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025