Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келмоқда
Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган, дейилади Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати хабарида.
Бундан олдин, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025