02:22 / 14.05.2021
12043

Эктор Купер – Конго миллий жамоаси бош мураббийи

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купер 1,5 йиллик ишсизликдан кейин Африка қитъасида иш бошлади.

A Bola нашрининг ёзишича, аргентиналик 65 ёшли мутахассис Конго Демократик Республикаси миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббий олдига Конгони Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022га олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Маълумот учун, Конго миллий жамоаси ЖЧ-2022 Африка қитъаси иккинчи саралаш босқичи «J» гуруҳидан Бенин, Мадагаскар ва Танзания жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Ўйинлар сентябрь ойидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Купер 2019 йилда Ўзбекистон миллий жамоасидан истеъфога чиқарилганди. Бунгача аргентиналик мураббий Грузия ва Миср миллий жамоаларида ҳам фаолият юритиб, мисрликлар билан бирга ЖЧ-2018га йўлланма олганди.

Top