Ўзбекистон | 10:10 / 14.05.2021
22742
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 4 мингга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 300га яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, шифохоналарда 4 минг нафарга яқин бемор коронавирусга қарши даволанаётгани тўғрисида маълумот берди.

«2021 йил 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96117 (+291) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 26 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 20 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 68 нафари Тошкент вилоятида,
  • 124 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Наманган вилоятида 12 нафар,
  • Хоразм вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 48 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 136 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91507 (+206) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3943 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид