Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Dream City Development: улкан мақсадларни амалга ошириб
Dream City Development компанияси томонидан амалга оширилган кўчмас мулкка оид йирик лойиҳалар пойтахтнинг нуфузли масканларида қад ростлаган.
Dream City Development 2018 йилда ташкил топган бўлиб, жуда қисқа вақт ичида Ўзбекистон қурилиш тараққиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллади.
Премиум ва бизнес-классдаги кўчмас мулкни яратишга ихтисослашган компания шу кунгача 256,8 минг квадрат метрдан ортиқ юқори сифатли хонадонлар ва савдо биноларни муваффақиятли сотди. Dream City Development лойиҳалари ноёб архитектураси, қурилишидаги инновацион усуллари, техник жиҳозлари ва хавфсизлиги билан ажралиб туради. Ҳар бир иншоот – бу янги даражадаги фаровон ҳаётни таъминлайдиган инновацион ёндашув. Ҳозирда компания шаҳарнинг энг нуфузли жойларида – Tashkent City ХИМ ва пойтахт марказидаги Сеул кўчаси сой бўйида бетакрор лойиҳалари қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳар бир лойиҳада индивидуал ва ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Gardens Residence турар жой мажмуаси – кўкаламзор ва ободонлаштирилган майдон билан ўралган юқори сифатли турар жой кўчмас мулки. Ушбу уйғунлик сизга катта шаҳарнинг шовқин-суронидан ажралиб, сокинликни ҳис қилишга имкон беради.

Boulevard турар жой мажмуаси бетакрор меъморчилик ва ҳашамат уйғунлашган маскан. Европанинг мумтоз меъморлиги унинг энг қадимий шаҳарлари атмосферасини акс эттирган. Мажмуадаги ҳар бир жиҳат ўта нафис ишланган.
Boulevard Business Center қулайлик ва индивидуалликни қадрлайдиган замонавий ишбилармонлар учун яратилган. Tashkent City ХИМ ҳудудида жойлашган маскан сизга куннинг исталган вақтида пойтахт ишбилармонлик ҳаётининг марказида бўлишга имкон беради.

Seoul Mun пойтахтда кўнгил очиб ва муваффақиятли бизнес юритиш учун мўлжалланган мажмуа. Уч қаватли иншоотда 274 та кўп форматли юқори даромад келтирадиган тижорат бинолари мавжуд.
Компаниянинг барча лойиҳалари, уларнинг концепциясидан қатъи назар, биринчи навбатда – келажак эгалари учун юқори даражадаги қулайлик яратишга қаратилган. Бу жараён қурилиш бошланишидан бир неча ой олдин ва ҳатто бир неча йил олдин бошланади. Келажакдаги лойиҳанинг ҳар бир квадрат метри мукаммал дизайн қилинади. Ва бу ерда халқаро мутахассислар гуруҳи, дизайн, архитектура ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар жалб қилинган.
Dream City Development компаниясининг эришган натижалари – бу юқори сифатли кўчмас мулкнинг катта танлови, шунингдек, компания брендининг ишончли ва инновацион кўрсаткичига эга бўлган минглаб шериклар ва мижозлар.
Dream City мутахассислари харидорлар учун юқори сифатли лойиҳалар орасида кўчмас мулкнинг энг мақбул вариантини танлайдилар, шунда сиз инвестицияларингиздан максимал даромад олишингиз мумкин.
Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ
Мўлжал: «Халқлар дўстлиги» майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл
Сайт: dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 17.06.2021
Таshkent City'даги Boulevard турар жой мажмуасининг эксклюзив хонадонлари сотуви бошланди
09:00 / 12.06.2021
Boulevard: пойтахт марказидаги сўнгги хонадонлар
09:00 / 08.06.2021
Boulevard – бу Таshkent City’нинг меъморий обидаси
09:00 / 05.06.2021