Ўзбекистон | 12:40 / 15.05.2021
2261
2 дақиқада ўқилади

«Кўринмас» постда электр энергия тикланди

Kun.uz сайтида эълон қилинган «Шаҳрисабз туманида «кўринмас» пост» сарлавҳали мақолага Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Унда ёзилишича, ушбу «Жамоатчилик назорат маскани»(ЖНМ) Президентнинг 2017 йил 14 мартдаги қарорига асосан ташкил этилган.

12 май куни Шаҳрисабз тумани Ҳожимайдон қишлоғидаги «Асилбек» оилавий корхонасида электр энергияси вақтинча узилгани, ЖНМ электр тизими ушбу корхонага улангани сабабли фидокор ёшлар қоронғуда ўтирган.

Айни вақтда мазкур ЖНМда камчиликлар бартараф этилгани қайд этилган муносабатда.

Мақоладаги айрим ҳолатларга эътибор қаратилмаган:
Нега ёшлар ИИБ участка нозирини танимайди?
«Шлагбаум»даги «Стоп» белгиси қоронғуда умуман нур қайтармайди, қачон камчилик бартараф этилади?
Нега маскан электр тизими оилавий корхонага уланган?

П/С: Kun.uz аҳоли хавфсизлиги учун қилинган ЖНМларда фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлайди. Эътироз – шароит яратилмаганида.

Мавзуга оид