Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
«Сўғмент» чегара пости Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара хавфсизлигини таъминлаш ҳамда икки давлат муносабатларининг янги босқичга кўтарилиши нуқтаи назаридан жуда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда янги пост очилди, дея хабар берди 24.kg нашри.
Таъкидланишича, «Сўғмент» чегара постининг очилиши давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва чегараолди ҳудудларда барқарорликни таъминлашда муҳим воқеа ҳисобланади.

«Янги «Сўғмент» чегара постида хизматни сифатли олиб бориш учун барча шароитлар яратилган. Замонавий талабларга жавоб берадиган казарма қурилиб, хизмат ўташ учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳудудда чегарачилар қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг 12 километрдан ортиқ қисмини қўриқлайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ, 18 июндан «Фарғона» чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардон қишлоғига ўтишдаги «Оқ қия» божхона пункти ва «Сўх» чегара божхона постининг «Чашма» божхона пункти 24 соатлик иш режимига ўтаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
20:10 / 25.05.2026