Жамият | 09:13
2888
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз туманида қор кўчкиси кузатилди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани ҳудудида жойлашган Ҳисор тоғ тизмасида йирик қор кўчкиси қайд этилди. Ҳодиса 2026 йил 23 март куни тахминан соат 16:25 ларда содир бўлган.

Фото: Ўзгидромет

Маълум қилинишича, қор кўчкиси денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда бошланиб, умумий ҳажми тахминан 700 минг куб метрни ташкил этган. Кўчки аҳоли яшаш ҳудудидан тахминан 5 километр узоқликда юз берган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч қандай қурбонлар ёки жароҳатланганлар қайд этилмаган. Шунингдек, инфратузилма ва аҳоли турар жойларига зарар етмаган.

Мутахассислар таъкидлашича, баҳор мавсумида тоғли ҳудудларда қор кўчкилари хавфи сақланиб қолади. Шу муносабат билан фуқароларга эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш тавсия этилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид