Light | 20:55 / 17.05.2021
95416
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг экологик тоза шаҳри маълум қилинди

 Австралия пойтахти Канберра Uswitch британ сайти талқинига кўра, дунёнинг энг экологик тоза шаҳарлари рейтингида 1-ўринни эгаллади.

Фото: Australian Capital Tourism

Таҳлилчилар бу қарорларини Канберра ўз эҳтиёжи учун ишлатадиган энергиянинг 48 фоизини экологик тоза манбалардан олиши билан асослашган.

Жумладан, Австралия пойтахтида қуёш энергетикаси катта улушни ташкил қилиб, кўп миқдорда шамол электр станциялари ўрнатилган. Бундан ташқари, Канберрада ифлосланиш бўйича энг паст кўрсаткичлардан бири қайд қилинган.

Рейтингнинг 2-ўрнини Испания пойтахти – Мадрид эгаллаган. Экспертлар ушбу шаҳарнинг энергетика ва транспорт соҳасида юқори кўрсаткичларга эгалигини эътироф этишган. 3-ўринни Австралиянинг яна бир шаҳри – Брисбен эгаллаган. Рўйхатнинг етакчи ўнталигига, шунингдек, Дубай, Копенгаген, Франкфурт, Ҳамбург, Прага, Абу-Даби ва Цюрих киритилган.

Январь бошида дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рейтинги эълон қилинганди. Антирейтингнинг 1-ўрнини Бишкек эгаллаган.

Мавзуга оид