07:24 / 18.05.2021
1877

Картинг бўйича Ўзбекистон кубоги 1-босқич мусобақаси якунланди

Шу йилнинг 14-16 май кунлари Учқўрғон туманида картадром ва картинг бўйича Ўзбекистон кубоги 1-босқич мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 100 нафардан иборат 7 ёшдан бошлаб ва ундан юқори бўлган спортчилар  двигатель ҳажми 50, 61.5, 125, 250 см/куб бўлган картингларда иштирок этдилар.


 
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси, 2-ўринни Наманган вилояти жамоаси ва 3-ўринни Тошкент вилояти жамоаси эгаллади.

Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Top