16:06 / 19.05.2021
1641

Аёл 75 млн сўмга фирибгарлик қурбони бўлди

Биргаликда тикув цехи очишни таклиф қилган аёл танишини 75 млн сўм пулларини олиб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.

18 май куни Чуст туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил октябрь ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи аёл унинг ишончига кириб, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган саноат зонасида ишлаб чиқариш цехи қураётганлигини айтади ва цех қурилиши учун маблағ кераклигини, кейинчалик ушбу цехда бирга ишлашни таклиф қилади, Ушбу сўзларга ишонган аёл номига банклардан жами 75 млн сўм маблағ олинади ва таниши ушбу пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Жабрланувчи ушбу ҳолатни маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Top