Google Android 12’нинг бета-версиясини тақдим этди
Android 12 смартфонларидан Android қурилмалар учун пульт сифатида фойдаланиш мумкин.

Фото: The Verge
Google компанияси Android 12’нинг бета-версиясини тақдим этди.
Android 12’да процессорнинг серверга уланиш вақти 22 фоизга қисқарди, деди Google вице-президенти Самир Самат.
Android’нинг янги версияси дизайни кўплаб янгиланишларга эга, дейилади Google корпоратив блогида.
Маълум қилинишича, белгилар ва хабарномалар безаги ўзгарган, анимация янада текислашган, тугмалар йирикроқ ва айланасимон кўринишга келган.
Эндиликда камера ва микрофондан фойдаланилганда, экраннинг ўнг қисмида яшил белги пайдо бўлади, овоз ва видеони тезкор созламалар орқали ўчириш мумкин.
Шунингдек, Android 12 смартфонларидан Android қурилмалар учун пульт сифатида фойдаланиш мумкинлиги маълум қилинди.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, Android 12 Beta 1 версияси Pixel 3, шунингдек, Xiaomi, Asus, Sharp, OnePlus, OPPO, Realme, Techno, TCL, Vivo ва ZTE смартфонларининг айрим моделлари учун чиқарилади.
Android 12’нинг якуний версияси 2021 йил кузида чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади
Жаҳон | 20:09
-
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди
Жаҳон | 19:19
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
-
Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб ўнлаб аҳоли пунктлари эвакуация қилинди
Жаҳон | 18:07
Мавзуга оид

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда

23:07 / 17.04.2025