13:41 / 19.05.2021
5225

Самарқанд вилоятида наркотик ўсимликларни ўстириб келаётган фуқаролар аниқланди

Самарқанд вилоятининг бир қатор туманларида наркотик ўсимликларни ўстириб келаётган шахслар аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти бўйлаб ўтказилаётган кенг кўламли «Қорадори 2021» махсус тадбирларида гиёҳванд ўсимликлар етиштираётган фуқаролар аниқланган. Жумладан, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Самарқанд тумани «Ражабамин» МФЙ да яшовчи, Р.А. нинг яшаш хонадонидан 2 туп, шу маҳаллада яшовчи Р.С. нинг хонадонидан 13 туп каннабис ўсимлиги ўстирилаётгани аниқланган.

Шунингдек, Иштихон тумани «Бойтўби» МФЙ да яшовчи, Н.Х. нинг яшаш уйидан 1080 туп кўкнор ўсимлиги, 1 туп қуруқ ва 9 туп нам ҳолдаги каннабис ўсимликлари, 26,77 грамм қуритилган кўкнор танаси аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Бундан ташқари, Нарпай тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан туманнинг Наврўз маҳалласида яшовчи, Х.Ф. нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, томорқасида 10 туп каннабис ўсимлиги, туманнинг Наврўз маҳалласида яшовчи М.Х. яшаш ҳовлисида 10 туп каннабис ўсимлигини парвариш қилиб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Қайд этилишича, аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top