«Tesla расман МДҲ давлатлари бозорига кириши мумкин» – Илон Маск
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск тез орада Tesla МДҲ бозорларига кириши мумкинлигини айтди. Шунингдек, у Россияда Tesla заводини очишга рухсат берди.
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск «Новое знание» Бутунроссия форумида тез орада Tesla компанияси МДҲ бозорларига кириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Ведомости» нашри хабар берди.
«Менимча, биз тез орада Россияда бўламиз. Шунингдек, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатларига кенгроқ эътибор қаратишимиз керак. Бу биз учун муҳим», деди Маск. Шунингдек, у Tesla ишлаб чиқариш географиясини кенгайтиришини айтди, шу жумладан Россияда Tesla заводини очишга рухсат берди.
Ҳозирда Tesla’нинг Америка Қўшма Штатларида заводлари бор. 2019 йилдан бери Шанхайдаги заводида электромобиллар тўлиқ ишлаб чиқарилади. Германиянинг Берлин шаҳри ҳудудида Tesla заводи қурилиши бошланган. Компания ишлаб чиқариш географияси кенгайишини AҚШдан товарларни ташиш харажатларини пасайтириш ва дунёдаги бошқа мамлакатлар харидорларига электромобилларни арзонроқ сотиш зарурати билан изоҳлайди.
Tesla’нинг AҚШ, Мексика, Европа иттифоқи мамлакатлари (Франция, Буюк Британия, Германия, Испания, Португалия), БAA, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Тайванда савдо офислари мавжуд.
Aввалроқ, Илон Маск Tesla ўз электромобилларини биткоинга сотишни тўхтатганини эълон қилганди, шундан сўнг биткоин ва бошқа криптовалюталар қиймати кескин тушиб кетди.
Мавзуга оид
23:52 / 19.09.2024
АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади
21:56 / 19.09.2024
Рамзон Қодиров Cybertruck электромобили Илон Маск томонидан «ўчириб қўйилганини» айтди
20:28 / 18.09.2024
Neuralink кўрларнинг кўриш қобилиятини тикловчи имплантни ишлаб чиқади
23:02 / 14.09.2024