Жаҳон | 16:40 / 24.05.2021
6854
3 дақиқада ўқилади
Минскда Ryanair самолётининг мажбуран қўндирилиши ҳақида нималар маълум?
Самолёт бортида Беларусда экстремистик деб тан олинган NEXTA Telegram-каналининг собиқ муҳаррири ва асосчиларидан бири Роман Протасевич бор эди. У қўлга олинди.
23 май куни Ryanair авиакомпанияси самолёти Минскда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Самолёт бортида Беларусда экстремистик деб тан олинган NEXTA Telegram-каналининг собиқ муҳаррири ва асосчиларидан бири Роман Протасевич бор эди. У қўлга олинди.
Воқеалар ривожи
- Тошкент вақти билан соат 16:00да Минск аэропорти матбуот хизмати Афинадан Вильнюсга учган самолёт «миналаштириш» ҳақидаги хабардан сўнг мажбуран қўндирилганини маълум қилди. Самолёт миналаштирилгани тўғрисидаги хабар тасдиқланмади ва Беларусь тергов қўмитаси бу иш бўйича жиноят иши қўзғатди.
- Аниқлик киритилишича, самолёт бортида 123 нафар йўловчи бўлган. Литва ушбу рейсда 12 мамлакатдан 170га яқин йўловчи бўлгани, уларнинг 90 нафардан ортиғи литваликлар эканини билдирди.
- Ryanair компанияси самолёт бортида Беларусь давлат хавфсизлик қўмитаси ходимлари бўлганини тахмин қилмоқда.
- Беларусь мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, самолётни кузатиб бориш учун МиГ-29 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган.
- Самолёт Тошкент вақти билан соат 22:50да Вилнюсга учиб кетди.
- Беларусда Ryanair самолётининг қўндирилиши воқеаси бўйича махсус комиссия тузилгани хабар қилинди.
Протасевич нимада айбланмоқда?
- 2020 йил октябрда Беларусь олий суди мамлакатда NEXTA Telegram-канали ва унинг логотипи экстремистик деб топилгани, канал асосчилари Степан Путило ва Роман Протасевичларга нисбатан оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик айбловлари илгари сурилган.
- 2021 йил февралда Беларусь Полшага Путило ва Протасевични экстрадиция қилиш бўйича ҳужжатлар жўнатган.
- Улар шунингдек, терроризмга алоқадор шахслар рўйхатига ҳам киритилган.
- Мамлакат жиноят кодексига кўра, Протасевич 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Халқаро ҳамжамиятнинг жавоби
- Литва президенти Гитанас Науседа самолётни Минскда қўнишга мажбур қилишган, деб ҳисобламоқда.
- Латвия ва Чехия Беларусга норозилик билдиришга қарор қилди. Греция, Австрия, АҚШ, Ирландия, Кипр ҳам бу воқеани қоралади. Бельгия ҳукумати «Белавиа» самолётларига ЕИ мамлакатлари аэропортларига қўнишни тақиқлашни таклиф қилди.
- Берлин Евроиттифоқ Лукашенкога қарши санкциялар киритишга мажбур бўлишини билдирди. АҚШ ва Евроиттифоқдаги қонун чиқарувчилар Беларусь узра парвозларни тақиқлашга чақирди. Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги ҳам Беларусни «жиддий оқибатлар» тўғрисида огоҳлантирди.
- Европарламент бўлиб ўтган воқеани давлат терроризми, Лукашенкони эса диктатор деб атади.
Мавзуга оид
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
08:01 / 20.07.2022
ICAO Беларусни Ryanair самолётидаги бомба ҳақидаги ёлғон учун қоралади
08:53 / 06.06.2022
Ryanair ЖАР фуқароларини парвоздан олдин африкаанс тилида имтиҳондан ўтишга мажбурламоқда - ОАВ
23:29 / 09.12.2021