Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим муассасаларида овқатланиш рациони янгиланади
Боғчалар ва мактабларда болаларнинг тўғри овқатланишини йўлга қўйиш мақсадида янгиланган овқатланиш рациони тасдиқланади, уларнинг соғлиғига зарарли озиқ-овқат маҳсулотларини ушбу муассасалар ҳудудида сотишга чекловлар қўйилади. Бу ҳақда президентнинг «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб янгиланган овқатланиш рационини ҳамда ушбу йўналиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бўлган талабларни тасдиқлайди ва амалиётга киритади. Бунда, болаларнинг соғлиғига зарар ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган барча озиқ-овқат маҳсулотларини мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар ҳудудида сотишга чекловлар қўйилиши кўзда тутилган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда болаларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтиради.
Молия вазирлиги оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини таъминлаш учун зарур дори ва тиббиёт воситалари (“К” витамин, сурфактант ва бошқалар) билан қўшимча таъминлаш учун Давлат бюджетидан 2021 йилда 26 миллиард сўм ажратади.
Болалар тиббиёт ва туғуруқ муассасаларида юқори технологик лаборатор ускуналаридан тўлақонли ва самарали фойдаланиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан реактив, реагентлар, сарфлов анжомлари ҳамда сервис хизматлар учун қўшимча 8 миллиард сўм ажратилади.
Бундан ташқари, 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади.
Молия вазирлиги ушбу мақсад учун 2021 йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда тиббиёт соҳасида инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобига ҳар бир вилоят кесимида иқтисод қилинадиган маблағларни аниқлайди.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025