Ўзбекистон | 11:39 / 26.05.2021
18415
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги энг баланд турар жой фойдаланишга топширилди

Тошкент вилоятидаги энг баланд турар жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Shahar qurilish invest» телеграм-канали хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йилда қурилиши бошланган 2та 16 қаватли турар жой мажмуаси нафақат Чирчиқ шаҳри учун балки, Тошкент вилоятида ҳам ўзига хос янгилик бўлди. 

«Мазкур уйлар қуйма темир-бетон конструкция ҳисобланади. Ҳар бир хонадон тўлиқ газлаштирилган ва индивидуал иситиш тизимига эга. Хонадонлар мўътадил иқлимини сақлаши учун бино ташқи деворлари базальт минерал плитаси билан қопланган. Бинода иккитадан замонавий юк кўтариш қобилиятига эга лифтлар ўрнатилган. Энергия тежамкор уйларда рақамлаштирилган технологиялар кенг қўлланилган бўлиб, ёнғин хавфсизлиги, хавфсизлик чоралари нанотехнологияга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган», дейилади хабарда.
  
Айни пайтда мазкур уйларда қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, ўз эгаларига фойдаланишга топширилди. Ушбу уйлар аҳолига 20 йиллик ипотека асосида берилди. Ҳозирда ҳудудда яна 2та, ҳар бири 80 хонадонли 16 қаватли уйлар бунёд этилаётган бўлиб, тез кунларда тайёр ҳолда фойдаланишга топширилади.

Мавзуга оид