Ўзбекистон | 23:18 / 28.05.2021
7001
1 дақиқада ўқилади

Янги зеландиялик жиноятчи полицияга таслим бўлиш учун вертолёт ёллади

Янги Зеландияда одил судловдан қочиб юрган Жеймс Брайант исмли эркак полицияга таслим бўлиш учун вертолёт ёллади. Маълумотларга кўра, қурол билан ҳужум қилишда айбланган эркак мамлакатнинг Шимолий Отаго регионида 5 ҳафтача яшириниб юрган.

Фото: pixabay.com

Қочоқнинг таъкидлашича, унда «изсиз ғойиб бўлиш учун етарлича вақт бўлган». Бироқ у адвокат Артур Тейлор билан маслаҳатлашгач, хавфли жиноятчи деб топилмаслиги учун полицияга таслим бўлишга қарор қилган.

Унинг айтишича, у яшириниб юрган вақтида йога билан шуғулланган ва ўзини осойишта тутган. 

Энг қизиғи, Брайант «ёрқин кўриниш учун» вертолёт ёллаган ва унда полиция бўлимига учиб борган. У йўлда ресторанга кириб, тамадди қилиб олишга ҳам улгурган.

Қочоққа қурол билан ҳужум қилиш, жароҳат етказиш ва зарарли ахборотни тарқатиш каби айбловлар қўйилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид