13:56 / 29.05.2021
8590

Лучано Спаллетти - «Наполи» бош мураббийи 

Италиялик мутахассис Лучано Спаллетти «Наполи» клуби бош мураббийига айланди. 

«Сизларга шуни мамнуният билан хабар қиламанки, 1 июль кунидан бошлаб Лучано Спаллетти «Наполи» бош мураббийи сифатида иш бошлайди. 

Хуш келибсан, Лучано! Биргаликда катта ишларни амалга оширамиз», - дея ёзади «Наполи» клуби хўжайини Аурелио Де Лаурентис твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ, Спалетти «Наполи» билан деярли келишувга эришгани, 62 ёшли мураббийнинг Неаполь клубидаги йиллик маоши 3,5 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» клуби А Серия якунларига кўра, Чемпионлар лигасига йўлланма ололмагач, бош мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилганди. 

Маълумот учун, Лучано Спаллетти 2019 йилда «Интер»ни тарк этгач, ҳозирга қадар ҳеч бир клубда фаолият юритмаётганди.

Top