Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Путин билан учрашувда ҳамкасбига нима ҳақида гапиришини айтди
АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда Вашингтон Россия раҳбарига инсон ҳуқуқларини бузишга ижозат бермаслигини билдириб қўйишини айтди.
Фото: Reuters
«Икки ҳафтадан кейин президент Путин билан Женевада учрашаман ва унга биз инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслигимиз ҳамда бунга нисбатан қўл қовуштириб ўтирмаслигимизни билдириб қўяман», деб Байденнинг сўзларини келтириб ўтган Reuters ахборот агентлиги.
Путин ва Байден Женевада 16 июнда учрашиши кутилмоқда. Кремлнинг хабар қилишича, томонлар учрашув чоғида икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболларини, стратегик барқарорлик ва халқаро долзарб масалаларни, жумладан, коронавирусга қарши курашдаги ҳамкорлик ва ҳудудий ихтилофларни тартибга солишни муҳокама қилади.
Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг маълум қилишича, Вашингтон Москва билан муносабатларда «барқарорликни» тиклашга интилмоқда. Унинг таъкидлашича, АҚШ томони ўзаро зиддиятлар мавжудлиги сабабли учрашув «мураккаб» ўтишини кутмоқда. Шунингдек, учрашувда Украина ва Беларусь мавзулари ҳам кўтарилади.
Мавзуга оид
10:49 / 17.05.2026
Трамп ортидан Путин ҳам Хитойга ташриф буюради
08:43 / 16.05.2026
Путин Днестрбўйи аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни енгиллаштирди
11:08 / 14.05.2026
Путин Белгород ва Брянск раҳбарларини лавозимдан олди
09:07 / 13.05.2026