Жаҳон | 23:40 / 01.06.2021
5456
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланка яқинидаги кемада чиққан ёнғин 13 кун ўтиб ўчирилди

 Шри-Ланка яқинида 20 май куни MV X-Press Pearl контейнеровозида бошланган ёнғинни 13 кун ўтиб ўчиришга муваффақ бўлинди. 

Фото: Xinhua

Аввалроқ 25 тонна азот кислотаси ташиб кетаётган кемада ёнғин оқибатида портлаш юз бергани маълум қилинганди.

Шри-Ланка ҳарбий-денгиз флотининг хабар беришича, Сингапурда рўйхатдан ўтган кемада 13 кун давом этган халқаро амалиёт натижасида ёнғинни ўчиришга эришилган.

Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган. Бироқ тахминларга кўра, ёнғинга кемадаги контейнерлардан бирида юз берган кимёвий реакция сабаб бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид