Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш комплекси ташкил этилади
Президентнинг «Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ Фарғона вилояти Учкўприк туманида 15 га ер майдонида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси ташкил этилади. Комплекс қурилишини ташкил этишга «Микрокредитбанк» АТБ буюртмачи этиб белгиланди.
Комплексда барпо этиладиган объектлар:
а) биринчи навбатда Учкўприк туманидаги «Бобошбек», «Бекмурод», «Зиғир», «Палохон» ва «Яккамулла» маҳалла фуқаролар йиғинларида уй хўжалигида фаолият юритаётган ташаббускорларга енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун танлов орқали сотилади;
б) ташаббускорларга қуйидаги шартлар асосида сотилади:
- логистика маркази, қўшимча маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо дўконлари, ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бизнес-режа ёки ТИАга эга эканлиги;
- юқоридаги фаолиятни юритиш учун зарурий кўникма, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш.
Комплекс ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконлари ва бошқа объектларнинг сотиб олиниши ташаббускорларнинг ўз маблағлари, банк кредити ёки лизинг асосида амалга оширилади.
Шунингдек, Учкўприк тумани ҳокимлиги муассислигида МЧЖ шаклида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексини бошқариш ва ободонлаштириш офиси ташкил этилади.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- комплексда савдо дўконлари, ишлаб чиқариш цехлари, кичик савдо расталари ва логистика марказини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари;
- комплексда қуриб битказилган объектларни ажратиш бўйича комиссия таркиби.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2021 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:55 / 27.02.2026
Сурхондарёда 18 та паррандачилик комплекси ва 30 та асаларичилик лойиҳаси ишга туширилади
10:17 / 22.09.2025
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
17:22 / 02.05.2025
Президент «Урганч кластер»нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди
18:11 / 12.12.2024